Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энди ветеринар ва чорвадорларга ҳам кўкрак нишонлари берилади

Энди ветеринар ва чорвадорларга ҳам кўкрак нишонлари берилади

Жорий йил 27 сентябрдаги Ҳукуматнинг тегишли қарори билан «Ветеринария фидойиси» ва «Чорвачилик фидокори» кўкрак нишонлари тасдиқланди.

«Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси» кўкрак нишони билан ветеринария соҳасини ривожлантириш, тармоқда ветеринария назоратини кучайтириш ва ветеринария хизматлари сифатини ошириш, эпизоотик осойишталик, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшган фуқаролар такдирланади.

«Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фидокори» кўкрак нишони билан эса чорвачиликни ривожлантириш, чорва молларининг наслини яхшилаш, озиқа базасини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшган шахслар тақдирланади.

Қарорга кўра, номзодлар бўйича таклифлар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига ҳар йили 1 июлга қадар тақдим этилади.

Номзодларга оид таклифларни кўриб чиқиш учун Қўмита раиси томонидан 5 нафардан иборат таркибда комиссия ташкил этилади, улар таклифларни ўрганиб чиқишади ва 1 августга қадар якуний хулоса қабул қилишади.

Хулоса асосида Қўмита раисининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи чиқарилади.

Кўкрак нишони ҳар йили 1 сентябрь - Мустақиллик байрами арафасида топширилади.

Кўкрак нишони билан тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти ёки эсдалик совғалари берилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 10 августда Ҳукумат қарори билан «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг