Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ИТБ Ўзбекистон мактаблари учун маблағ ажратади

ИТБ Ўзбекистон мактаблари учун маблағ ажратади

Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Ўзбекистондаги мактабларни қўллаб-қувватлаш учун маблағ ажратади.

Бу борада бугун, 22 феврал куни Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг ИТБнинг Марказий Осиё минтақавий ваколатхонаси таълим шўбаси раҳбари Муҳаммад Мирзаи Каҳаги, Таълим учун глобал ҳамкорлик (GPE) ташкилотининг ҳудудий раҳбари Лина Бенете ҳамда UNICEF ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Маммедзаделар билан бўлиб ўтган учрашувида келишувга эришилди.

Учрашув давомида томонлар ИТБ томонидан ажратилиши режалаштирилаётган маблағдан фойдаланишда асосий вазифалар ҳамда режаларни ҳам белгилаб олишди. Жумладан, Ўзбекистондаги таъмирталаб мактабларда таъмир ишларини амалга ошириш, янги мактаблар ва спортзаллар қуришга маблағ ажратилишига келишиб олинди.

Мазкур соҳа учун GPE томонидан ҳам қўшимча маблағ ажратилиши кўзда тутилмоқда.

Маълумот учун, ҳозирги кунда Ўзбекистонда 10 104 та мактабда жами 5,2 миллион ўқувчи ўрни мавжуд бўлиб, амалда ушбу мактабларда 6,3 миллион ўқувчи таҳсил олмоқда. Таъмирталаб мактаблар сони эса 1 250 тани ташкил этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг