Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Лазиз Тангриев Россиянинг «Балтийская целлюлоза» компанияси раҳбарлари билан учрашди

Лазиз Тангриев Россиянинг «Балтийская целлюлоза» компанияси раҳбарлари билан учрашди

Фото: Матбуот ва ахборот агентлиги

Бугун, 31 октябрь куни Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Лазиз Тангриев қоғоз етказиб бериш бўйича энг йирик россиялик ҳамкор ташкилот «Балтийская целлюлоза» комипанияси Бош директори ўринбосари Елена Лехнович бошчилигидаги вакиллар билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Агентлик расмий сайти хабар берди.

Учрашувда 2019 йилда Ўзбекистонда катта миқдордаги мактаб дарсликлари, бадиий, болалар ва ижтимоий-сиёсий адабиётлар нашр қилиниши, албатта, бунинг учун зарур бўладиган қоғоз маҳсулотларини харид қилиш ҳамда етказиб бериш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Фото: Матбуот ва ахборот агентлиги

Шу куннинг ўзида “Балтийская целлюлоза” компанияси вакиллари ЎзМАА тизимидаги нашриёт-матбаа корхоналари раҳбар ва мутахассислари билан учрашиб, келгусидаги ҳамкорликнинг истиқболли режаларини муҳокама қилишди.

Маълумот учун айтиш керакки, мазкур ташкилот Россия ва МДҲ республикаларига целлюлоза ва қоғоз маҳсулотини етказиб берувчи энг йирик бўлган компания бўлиб, Ўзбекистоннинг давлат ва нодавлат матбаа корхоналари билан 15 йилдан бери ҳамкорлик қилади. Бу компания республикамиздаги матбаа корхоналарига бир йилда 23,0 минг тоннадан зиёд офсет ва газета қоғозини етказиб беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг