Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ливандаги теракт қурбонлари сони ортиб бормоқда

Ливандаги теракт қурбонлари сони ортиб бормоқда

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги пейжерлар билан боғлиқ теракт қурбонлари сони 11 нафарга етгани ва 4 минг нафар жароҳатланганлар ҳақида маълумот берди.

Жароҳатланганларнинг 400 нафари оғир аҳволда. Байрут, Набатия, Саида ва Тирдаги касалхоналар Исроилнинг кенг кўламли теракти қурбонлари билан тўлган.

Ливан ОАВси Байрутдаги Америка университети госпитали раҳбарларини режалаштирилган киберҳужум ҳақида билишда айбламоқда. Бунга бир неча кун аввал шифохона маъмурияти ўз ходимларидан пейжерларни йиғиб олгани сабаб бўлган.

The New York Times нашрининг Америка расмийларига таяниб ёзишича, Ливандаги пейжерлар билан операция Исроил томонидан уюштирилган. Исроилликлар Тайванда ишлаб чиқарилган пейжерларнинг янги партиясида «портловчи мосламани яширишган»и айтилмоқда.

Reuters ҳамда қатор манбалар Исроил разведкаси Ҳизбуллоҳ томонидан буюртма қилинган ва Тайванда ишлаб чиқарилган пейжерлар ичига портловчи моддаларни жойлаштириб чиққан бўлиши мумкин.

Хабарларда айтилишича, портлаган пейжерлар Ҳизбуллоҳ томонидан сўнгги ойларда етказиб берилган энг сўнгги моделлар бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг