Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЎФАга Тошкент вилоятидан қарийб 10 гектар ер майдони ажратиб бериляпти

ЎФАга Тошкент вилоятидан қарийб 10 гектар ер майдони ажратиб бериляпти

Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев Юқоричирчиқ тумани ҳудудидан Ўзбекистон футбол ассоциациясига ер майдони ажратиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Унга кўра, ушбу туманнинг Дўстлик массиви ҳудуди 1253қ-контурида жойлашган Футбол терма жамоалари тайёргарлик марказига туташ бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган давлат захирасидаги 9,9 гектар ер майдони Ўзбекистон футбол ассоциациясига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилади.

Қайд этилишича, ажратилган ер майдонида миллий футбол маркази ва унинг таркибий бўлинмалари учун зарур бино-иншоотлар, футбол майдонлари, футзал ва футбол ёпиқ иншоотлари, меҳмонхона, спорт тиббиёти ва реабилитация маркази, сузиш ҳавзаси, ошхона каби объектлар барпо этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг