Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўтган бир ярим йилда овқатдан заҳарланиш сабаб 4 киши вафот этган

Ўтган бир ярим йилда овқатдан заҳарланиш сабаб 4 киши вафот этган

2022 йил ва жорий йилнинг ўтган даврида овқатдан заҳарланишдан 4 киши вафот этган.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси берган маълумотга кўра, уларнинг ўлимига уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулоти истеъмоли сабаб бўлган.

Қўмита, шунингдек, ҳисобот даврида қайд этилган озиқ-овқат маҳсулоти истеъмоли билан боғлиқ заҳарланишларга доир рақамларни ҳам эълон қилди.

Унга кўра, 2022 йилнинг 12 ойи давомида 65 ҳолатда овқатдан заҳарланиш қайд этилиб, 518 нафар фуқаролар жабрланган, шулардан 194 нафари болалар бўлган. Жабрланганларнинг 2 нафари вафот этган.

2023 йилнинг ўтган даврида эса 21 та ҳолатда овқатдан заҳарланиш қайд этилиб, 107 нафар фуқаро жабрланган, шундан 22 нафар бола жабрланган. 2 нафар бемор эса уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотини истеъмоли сабабли вафот этган.

Маълум бўлишича, мазкур ҳолатларнинг аксарияти уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида «ботулизм» ва «Овқат токсикинфекцияси» каби ташхислар билан боғлиқ бўлган.

Эпидемиологик суриштиришларда юқоридаги ҳолатларнинг 11 таси умумий овқатланиш шохобчалари, 8 таси МТТ муассасалари билан, шунингдек, тўйхоналар ва бир зумда тайёрланадиган овқатланиш тармоқлари билан боғлиқ экани аниқланган. Масалан, бир ҳолатда 4 нафар фуқаро ёввойи ҳолда ўсган қўзиқоринларни истеъмол қилиш оқибатида заҳарланганлиги қайд этилган.

Сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлар савдосига қарши курашиши доирасида 2022 йилда жами 5200 тонна, 2023 йилнинг ўтган 4 ойи давомида эса 147 тонна сифатсиз маҳсулотлар савдосига барҳам берилиб, ўрнатилган тартибда йўқ қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг