«Ўзбекистон темир йўллари»да илк бор контрейлер ташишлар амалга оширилди

Мавжуд темир йўл инфратузилмаси асосида Ўзбекистонда илк бор контрейлер ташишлар — яъни автотранспорт воситаларини темир йўл платформаларида ташиш бўйича амалиёт синови муваффақиятли ўтказилди.
Синов доирасида Тошкент шаҳри ичидаги юк оқими аниқланди ва бу шаҳар ичида ҳамда минтақавий даражада янги мультимодал логистика ечимларини жорий этиш имконини яратмоқда.
Ташиш жараёнида янгича мустаҳкамлаш қурилмаси қўлланилди. Бу қурилма автотранспортни платформага тез ва хавфсиз жойлаштириш, шунингдек, юкни етиказишдаги ишончлиликни таъминлашга хизмат қилади.
Лойиҳа Тошкент давлат транспорт университети олимлари томонидан ташкил этилди, ва инновацион логистика ечимларини миллий темир йўл тизимига жорий этиш бўйича илмий-амалий фаолиятнинг муҳим қисми ҳисобланади.
Бундан автомобил йўлларида тирбандликни ва атмосферага чиқариладиган CO₂ чиқиндиларини камайтириш, ёқилғи ва эксплуатация харажатларини тежаш ҳамда миллий транспорт тизимининг самарадорлигини ошириш кабилар кўзланган.
Лойиҳа Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан молиялаштирилган бўлиб, экологик тоза ва замонавий технологияларни транспорт соҳасига жорий этиш стратегиясининг бир қисми ҳисобланади.
Бу тажриба Ўзбекистонда барқарор, «яшил» ва интеллектуал юк ташиш тизимини шакллантириш йўлидаги муҳим қадам, дея баҳоланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter