Паркентдаги қурилишда автокран қулаши оқибатида машинист вафот этди

Ижтимоий тармоқларда Паркент тумани Заркент қишлоғи ёзувчилар уюшмаси ижод уйи олдида янги қурилаётган йўл ўтказгични иккита кран ёрдамида монтаж қилиш вақтида юз берган бахтсиз ҳодиса ҳақида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маълумот берди.
Автокран билан юз берган бахтсиз ҳодисанинг асосий омилларидан бири юкни бир нечта кранлар билан кўтариш (спаренная перемещенние груза) асосида амалга оширилмаганлиги сабабли рўй берган.
Автокранининг оғиб кетиши оқибатида автокран машинисти тан жароҳатлар олганлиги сабабли «Кўприкқурилиш трести» УК қарашли «13-Кўприкқурилиш отряди» ходимлари томонидан зудлик билан Паркент тумани шифохонасига ётқизилган. Оғир жароҳатлар олганлиги сабабли автокраннинг машинисти шифохонада вафот этган.
Содир бўлган бахтсиз ҳодиса Тошкент вилояти меҳнат инспекцияси, мутахассислари томонидан махсус текшириш ўтказилади ва уларнинг хулосалари ҳуқуқ тарғибот органларига тақдим этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter