Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент ерусти метроси эстакадаси остида автотураргоҳлар ташкил этилади

Тошкент ерусти метроси эстакадаси остида автотураргоҳлар ташкил этилади

Тошкент шаҳар Яшнобод туманидан ўтувчи ер усти метро йўналиши эстакадаси остидаги (умумий ер майдони 2,9 гектар) ҳудудда 1200 ўринли бешта автотураргоҳ ҳамда Сергели туманидан ўтувчи ер усти метро йўналиши (умумий ер майдони 3,37 гектар) ҳудудида 1500 ўринли еттита автотураргоҳ, жами бўлиб 2700 ўринли автотураргоҳ ташкил этилиши режалаштирилган.

Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ДУК ҳаракат хизмати раҳбари Султон Қодиров маълум қилди.

Қайд этилишича, режалаштирилган ишларни амалга оширилиши натижасида умумий ҳисобда 1700 та янги ишчи ўринлари яратилади.

Шунингдек, шаҳарсозлик фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солувчи норматив ҳужжат талаблари асосида тизим ҳудудида йўловчиларга қулай хизмат кўрсатиш яъни, савдо фаолиятини тиклаш режалаштирилмоқда.

«Ушбу вазифани ижросини таъминлаш мақсадида, ҳозирги кунда Тошкент метрополитени «Новза» метро бекатининг ҳудуди ҳисобланган пиёдалар ўтиш йўлагида синов ва эталон сифатида савдо шаҳобчаларини қуриш ишлари амалга оширилмоқда», – дейди Султон Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президентнинг тегишли қарорларига асосан метрополитен йўловчиларига сифатли хизмат кўрсатиш учун 2023 йил давомида метро вагонларини паркини янгилаш мақсадида, метро йўналишларига бешинчи вагон сифатида 10 та ҳаракат таркибларига қўшимча вагон қўшилиши, шунингдек, 14 та тўрт вагонли замонавий турдаги янги ҳаракат таркиблари фойдаланишга топширилиши айтилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг