Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент тиббиёт академияси негизида университет ташкил этилади

Тошкент тиббиёт академияси негизида университет ташкил этилади

Президентнинг Тошкент тиббиёт академиясини Тошкент давлат тиббиёт университети этиб қайта ташкил этишга доир қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, Университет Тошкент тиббиёт академиясининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан, халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Шунингдек:

  • Университет тиббиёт соҳаси учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади;
  • Тошкент тиббиёт академиясида таҳсил олаётган талабалар Университетда мос бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида ўқишини давом эттиради ҳамда битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда давлат намунасидаги Университет дипломи берилади;
  • Университет клиникаси, академик лицейи, Экспериментал тиббиёт илмий-текшириш институтининг муассиси Университет ҳисобланади ва уларнинг фаолияти Университет томонидан мувофиқлаштирилади;
  • Университет таркибий тузилмалари давлат муассасалари ҳисобланади ва шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади;
  • Университетнинг таркибий тузилмалари раҳбарлари Университет Кенгашининг тақдимномасига кўра соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Қайд этилишича, Тошкент тиббиёт академиясининг Марказий илмий-текшириш лаборатория негизида Экспериментал тиббиёт илмий-текшириш институти ташкил этилади.

Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси эса Тошкент давлат тиббиёт университети клиникаси этиб қайта ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2005 йилга қадар Тошкент тиббиёт институти номи билан юритилган мазкур ўқув даргоҳи 2005 йил 19 июлдаги ПФ-3629-сон қарор билан Тошкент тиббиёт академияси этиб қайта ташкил этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг