Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент вилояти аҳолиси учун сув нархи ошяпти

Тошкент вилояти аҳолиси учун сув нархи ошяпти

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши маҳаллий аҳолига ичимлик суви ва оқова сувини етказиб бериш хизматини кўрсатувчи корхоналарнинг 2024 йил 20 февралдан бошлаб амал қиладиган янги тарифларини тасдиқлади.

Қайд этилишича, вилоят аҳолисига «Тўқберди» хусусий корхонаси, «Тошкент сув таъминоти» МЧЖ, «Чимган-чорвоғ» МЧЖ ҳамда «Мусаффо оби ҳаёт» МЧЖлар ичимлик суви ва оқова суви етказиб бериш изматларини кўрсатади.

Кенгаш қарорига кўра, «Тошкент сув таъминоти» МЧЖ, «Чимган-чорвоғ» МЧЖ, «Мусаффо оби ҳаёт» МЧЖ ва «Тўқберди» хусусий корхонаси мос равшда қуйидаги янги нархларда хизмат кўрсатишни бошлайди:

  • аҳолига ичимлик суви 1 м3 - 2000 сўм (1100 сўм, 1500 сўм ва 500 сўм);
  • бюджет ташкилотларига ичимлик суви 1 м3 - 9000 сўм (1300 сўм, 1700 сўм, 2000 сўм, ҚҚСсиз);
  • бошқа ташкилотларга ичимлик суви 1 м3 - 9000 сўм (4600 сўм, 5800, 2000 сўм, ҚҚСсиз);

Шунингдек:

  • аҳолига оқова хизмати 1 м3 - 1000 сўм (300 сўм, 1000 сўм, --);
  • бюджет ташкилотларига оқова хизмати 1 м3 - 2000 сўм (400 сўм, 1 150 сўм, --, ҚҚСсиз);
  • бошқа ташкилотларга оқова хизмати 1 м3 - 2000 сўм (3 100 сўм, 1 900 сўм, --, ҚҚСсиз) этиб белгиланди. 
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг