Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда фельдшерга таҳдид қилган фуқаро судда жавоб берадиган бўлди

Тошкентда фельдшерга таҳдид қилган фуқаро судда жавоб берадиган бўлди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида фуқаро онаси учун аёл шифокорларни юборишни сўраб фельдшерга таҳдид қилгани айтилган видеотасвир тарқалди.

Пойтахт ИИББ берган расмий маълумотга кўра, ҳодиса жорий йил 1 апрел куни Юнусобод туманида яшовчи 33 ёшли Н.Х.  ҳамда ҳудудий тез-тиббий ёрдам хизмати ходимаси Злата Гафурова билан содир бўлган.

Маълум бўлишича, фуқаро Н.Х. онасининг саломатлиги ёмонлашганлиги сабабли тез-тиббий ёрдам хизматига қўнғироқ қилиб, хабарни қабул қилган диспетчер – 25 ёшли Злата Гафуровадан фақат аёл тиббиёт ходимларини юборишлигини сўраган. Диспетчер тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ички қоидаларда бундай талаб белгиланмаганлигини маълум қилиб, шу вақтда бўш аёл шифокорлар бригадаси бўлмаганлиги сабабли, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун энг яқин бригадани юборган. Фуқаро манзилга етиб борган бригадада эркак шифокорларни кўриб, уларни уйга киритмай норозилик билдирган ҳамда телефон орқали диспетчерни ҳақорат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан фуқаро Н.Х. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси («Ҳақорат қилиш») билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар якуний қарор қабул қилиш учун судга юборилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг