Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркияга Ўзбекистондан бир гуруҳ қутқарувчилар жўнатилади – Президент топшириғи

Туркияга Ўзбекистондан бир гуруҳ қутқарувчилар жўнатилади – Президент топшириғи

Президент Матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, Шавкат Мирзиёев Туркияда рўй берган кучли зилзила оқибатларини бартараф этишда кўмаклашиш учун Ўзбекистон ФВВнинг бир гуруҳ қутқарувчиларини юбориш тўғрисида топшириқ берган.

«Президент топшириғига мувофиқ, Туркияда рўй берган кучли зилзиладан жабр кўрганларга гуманитар ёрдам ҳамда табиий офат оқибатларини бартараф этишда иштирок этиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бир гуруҳ қутқарувчилари жўнатилади», – деб ёзмоқда Шерзод Асадов.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат аввал Туркия Ташқи ишлар вазилиги мамлакатда кузатилган табиий офат оқибатларига қарши курашда ҳамда қидирув ва қутқарув ишларида халқаро ёрдам сўраётгани айтилган ва Голландия, Озарбайжон ва Англия каби давлатлар ёрдам жўнатгани маълум қилинган эди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг