Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хоразмда 49 та маҳалла инфратузилмаси учун 61 млн доллар жалб қилинади

Хоразмда 49 та маҳалла инфратузилмаси учун 61 млн доллар жалб қилинади

Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига ташрифи чоғида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилашга қаратилган йирик лойиҳа доирасида Боғот, Гурлан, Хонқа, Янгибозор, Ҳазорасп ва Урганч туманларида жойлашган 49 та маҳаллага халқаро молия ташкилотлари орқали 61 миллион доллар маблағ йўналтирилиши маълум қилинди.

Шу билан бирга, 2025 йилда оғир аҳволдаги 70 та маҳаллага тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш учун давлат бюджети ҳисобидан 233 миллиард сўм ажратилди. Қўшимча равишда яна 10 та маҳалла танлаб олиниб, уларга 15 миллиард сўм йўналтириш топширилди.

Шунингдек, Хоразмда гужум етиштириш ҳажмини ошириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди. Унга кўра, маҳалла, кўча, дала чети, йўл ёқалари, канал ва коллекторлар атрофида 10 миллион туп гужум экишни назарда тутувчи уч йиллик дастур ишлаб чиқилади.

Қолаверса, ушбу ҳудудларда тут ва жийда дарахтлари ҳам кенг миқёсда экилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг