Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёзувчи Собир Ўнар оламдан ўтди

Ёзувчи Собир Ўнар оламдан ўтди

Бугун Тошкентда истеъдодли ўзбек адиби Собир Ўнар 58 ёшида вафот этди.

Собир Ўнар 1964 йил 25 февралда Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманидаги Қувкалла қишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факултетини тамомлаган (1986).

Илк ҳикояси — «Кунсулувнинг хатлари». Шундан сўнг ёзувчининг «Орзуга тўла қишлок» (1989), «Овлоқ адирлар бағрида» (1990), «Чашма» (1991) ҳикоялар тўпламлари нашр этилган. «Чамбилбелнинг ойдаласи» (2006) асари муаллифи. Қоракалпоқ адиби Х. Тожимуродовнинг «Ов хангомалари» (1990) ҳамда турк ёзувчиси Бакир Юлдузнинг «Карбало фожеаси» қиссасини ўзбек тилига таржима қилган.

Xabar.uz марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг