Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Соқол-мўйлов грипп хавфини оширадими?

Соқол-мўйлов грипп хавфини оширадими?

Фото: «Wday.ru»

Лор-шифокорларининг фикрича, бош ёки юздаги ҳар қандай тук микроб ва вирусларни ўзига шимиб оладиган фильтр вазифасини бажаради. Нафас чиқарганда соқол-мўйловни иситувчи намлик ва илиқлик микробларнинг кўпайиши учун қулай шароитни юзага келтиради. Шу боис соқолли ва мўйловли кишилар нафақат ўзлари касал бўлиб қолиши, балки бошқаларга ҳам касалликни юқтириши мумкин. Чунки инфекция ва вируслар уларнинг соч-соқолида яшаб, бошқа одамга осон ўтиб кетади, деб ёзади «АИФ».

Шу боис соқолли ва мўйловли кишилар шамоллаш ва грипп мавсуми пайтида соқол-мўйловларини яхшилаб парвариш қилишлари тавсия этилади — ҳар куни, яхшиси, ҳар сафар жамоат жойга боргандан сўнг соқол-мўйловини тозаловчи воситалар билан ювиш лозим.

Кўпчилик унутиб қўядиган яна бир муҳим жиҳат — бурунда ўсувчи туклар. Улар ҳам касаллик хавфини оширади. Шунинг учун уларни ҳам тозалаб туришни унутмаслик керак.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг