Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Омонулла Мадаев вафот этди

Омонулла Мадаев вафот этди

2 март куни таниқли фольклоршунос олим, филология фанлари номзоди Омонулла Мадаев вафот этди.

Омонулла Мадаев 1942 йилнинг 20 майида Тошкент шаҳрида туғилган. 1964 йил Тошкент давлат университетининг филология факультетини тамомлаган. 1958 йил Тошкент шаҳар 1- сонли мактаб-интернат ўқитувчиси, 1964 йил Тошкент шаҳар 82-сонли ўрта мактаб ўқитувчиси сифатида ишлаган. 1966 йил ТошДУ Ўзбек мумтоз адабиёти кафедрасида ишлаган, 1982 йилдан Тошкент давлат университетининг ўзбек мумтоз адабиёти кафедрасида доцент лавозимида фаолият олиб борган.

Омонулла Мадаев Ўзбекистондаги абитуриентларни тайёрловчи илк дарсларни ташкил этган педагог бўлиб, маълум вақт Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети декани сифатида ҳам фаолият юритган.

Омонулла Мадаев ўзбек халқ оғзаки ижоди, адабиётшунослик ва педагогикага оид бир қатор дарсликлар муаллифи ҳисобланади.

Таҳририятимиз номидан марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг