Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

1 мартга қадар Ўзбекистон бўйлаб «Ҳарбий ватанпарварлар» тарғибот гуруҳи тузилади

1 мартга қадар Ўзбекистон  бўйлаб «Ҳарбий ватанпарварлар» тарғибот гуруҳи тузилади

Ўзбекистон мудофаа вазирининг буйруғига кўра, жорий йилнинг 1 март кунига қадар республиканинг ҳарбий қисм ва муассасалар жойлашган ҳудудларида «Ҳарбий ватанпарварлар» тарғибот гуруҳи тузилиб, уларнинг фаолияти йўлга қўйилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Ҳарбий ватанпарварлар» тарғибот гуруҳларига ҳудудлардаги ҳарбий қисм ва муассасаларнинг ҳар томонлама намунали, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарликда юқори натижаларга эришган ҳамда етакчилик сифатларига эга бўлган ҳарбий хизматчилар кириталади.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳудудий кенгашлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Республика Маънавият ва маърифат марказининг ҳудудий бўлимлари ҳамда ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) билан келишилган ҳолда тарғибот гуруҳлари таркибига уларнинг вакиллари ҳам киритилиб, биргаликда ёшлар ўртасида  тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишлари йўлга қўйилади.

Маҳаллаларда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил, жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган, узоқ муддатда хорижий давлатларда бўлиб яшаш манзилига қайтган, таълим муассасасини тамомлаб, ишсиз юрган ёшларни тарғибот гуруҳларининг ҳудудлардаги тарбирларда иштирок этиши таъминланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг