2 сентябрдан барча мактабларда ўқиш бошланади

Юртимиз мактабларида 2025-2026 ўқув йили 2 сентябрдан бошланади.
Республикамиз бўйлаб барча умумтаълим мактабларида янги – 2025-2026-ўқув йили дарс жараёнлари жорий йилнинг 2 сентябридан (сешанба куни) бошланади.
Мактаблардаги ўқув жараёнининг биринчи дарс соатларида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида “Келажак соати” дарслари ўтказилади.
Шунингдек, жорий йилда биринчи синфга қабул қилинадиган 738 минг нафардан ортиқ ўқувчига 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат “Президент совғаси” тантанали топширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter