Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

36 соат давомида тимсоҳлар орасида қолган авиаҳалокат жабрланувчилари қутқарилди

36 соат давомида тимсоҳлар орасида қолган авиаҳалокат жабрланувчилари қутқарилди

1 май куни Боливиянинг шимолида жойлашган Буарес шаҳридан Тринидадга йўл олган кичик самолёт Амазонка ботқоқларига мажбурий қўнди. Бу ҳолат двигателдаги носозлик сабаб юз берган.

Бортда учувчи, уч нафар аёл ва беш ёшли бола бўлган. Ҳалокатдан сўнг барча тирик қолиб, ёрдам келгунича тахминан 36 соат давомида ботқоқ ичидаги самолёт томида қолишга мажбур бўлган. Улар шоколад ва манос уни билан озиқланиб турган.

Ҳодисадан бир кундан кўпроқ вақт ўтгандан сўнг, атрофдаги маҳаллий балиқчилар тирик қолганларни пайқаб қолишган ва бу ҳақда зудлик билан қутқарув хизматига хабар беришган. Қутқарувчилар вертолёт орқали жабрланувчиларни ботқоқдан эвакуация қилган.

Маълумотларга кўра, самолётдан сизиб чиққан ёқилғи ҳиди атрофдаги тимсоҳларни одамларга яқинлашишдан тўсган ва уларнинг ҳаётини асрашга ёрдам берган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг