Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Йўловчиларни кутиб олмаслик сўралади». 8 март куни Сеулга чартер рейси амалга оширилади

«Йўловчиларни кутиб олмаслик сўралади». 8 март куни Сеулга чартер рейси амалга оширилади

Фото: «Uzbekistan Airways»

Жанубий Корея ҳудудида коронавирус билан боғлиқ вазиятнинг оғирлашиши туфайли Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2020 йил 8 март куни Сеул шаҳрига HY3553/3554 рақамли чартер рейси амалга оширилишини маълум қилди.

Барча саволлар бўйича, шунингдек, чипта сотиб олиш масаласида Ўзбекистон Республикасининг Сеулдаги элчихонасига ва Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг ваколатхонасига қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилиш мумкин:

  • Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Кореядаги элчихонаси: +822-574-65-54, +822-577-36-60
  • Uzbekistan Airwaysнинг Сеулдаги ваколатхонаси: +822-722-68-56, +8232-744-37-00

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда барча рейсларда хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Ҳар бир ҳаво кемасида замонавий диагностика ва шахсий ҳимоя воситалари, зарур бўлган тиббий препаратлар, ҳамда вирусология соҳасидаги соғлиқни сақлаш ходимлари ва мутахассислари мавжуд.

Бу қатновнинг йўловчилари вақтинчалик жойлаштириш пунктига юборилади. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар аэропортида йўловчиларни кутиб олмаслик сўралган. Келиш вақти ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Йўловчиларнинг вақтинча жойлаштириш пунктида туриши масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиология осойишталик агентлигининг бош қароргоҳига 71 276-49-66 телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг