Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Aфғонистон шарқида нохуш ҳодиса юз берди: 30 киши ҳалок бўлди

Aфғонистон шарқида нохуш ҳодиса юз берди: 30 киши ҳалок бўлди

Фото: «AP Photo / Rahmat Gul»

Aфғонистон шарқидаги Логар вилоятида бомба портлаши оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди, 60 га яқин киши жароҳатланди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият органларига таяниб 1TV хабар бермоқда.

Ҳодиса вилоят пойтахти — Пол-е Алам шаҳрида содир бўлди.

Ҳозирча маҳаллий гуруҳларнинг ҳеч қайсиси содир бўлган воқеа учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Гувоҳларнинг РИA Новостига маълум қилишича, миналанган автомобиль марказий шифохона яқинида портлаб кетган. Ҳужум тинч аҳоли ва ҳарбийлар жойлашган яқин атрофдаги бинога қаратилган бўлган. Портлаш шу қадар кучли эдики, бир неча километр радиусдаги уйларнинг деразалари чил-чил синган.

Tolo News телеканали манбаларига асосланиб аниқлик киритишича, полиция олти киши ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берган, аммо ўнлаб одамлар вайроналар остида қолмоқда.

Кучли портлаш Aфғонистондан Aмерика коалицияси қўшинлари чиқарила бошлаган куннинг эртасига юз берди. Пентагон ушбу жараён шошилмасдан методик ва хавфсиз тарзда амалга оширилишини таъкидламоқда. AҚШ ва НAТОдаги иттифоқчилари 2001 йилда мамлакатда ҳарбий операцияни бошлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг