Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АКТ вазири «Корея Телеком» вице-президентини қабул қилди

АКТ вазири «Корея Телеком» вице-президентини қабул қилди

Фото: «Mitc.uz»

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедхаджаев бугун «Корея Телеком» корпорацияси вице-президенти жаноб Ли Бек Хи билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар берди.

Учрашувда томонлар истиқболда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасининг бошқа йўналишларида ҳам икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масаласини муҳокама қилдилар.

Хусусан, Корея томони Ўзбекистонда телекоммуникация тармоқлари ва ахборот технологияларини, жумладан интернетга симсиз уланиш хизматларини жорий қилиш юзасидан узоқ муддатли ҳамкорликни амалга оширишга тайёр эканини маълум қилди.

Ҳар икки томон ҳамкорликни чуқурлаштириш ва биргаликда лойиҳаларни амалга оширишга юқори қизиқиш билдирди.

Маълумот ўрнида:

«Корея Телеком» корпорациясига 1981 йилда асос солинган. Бугунги кунда корпорациясининг йиллик даромади 18 млрд. АҚШ долларини ташкил қилади. «Корея Телеком» айни пайтда Осиёдаги йирик телекоммуникация операторларидан бири ҳисобланади. Маҳаллий, шаҳарлараро ҳамда халқаро алоқа ва маълумот узатиш хизматларини кўрсатувчи компания, шунингдек Корея Республикасидаги телекоммуникация тармоқларининг ва маълумотлар алмашиш асосий қисмига эгалик қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг