Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Алишер Усмонов «янги олтин» даври бошланишини башорат қилди

Алишер Усмонов «янги олтин» даври бошланишини башорат қилди

Фото: «VisualRian»

Мис «янги олтин», «янги нефт»га айланади: у паст углеродли иқтисодиёт ва телекоммуникациялар, электромобиллар, тикланувчи энергия тизимлари, углероднинг тутиб олиниши ва сақланиши каби юқори технологияли соҳаларда алмашмас ўринга эга. USM ва «Металлоинвест» холдинглари асосчиси Алишер Усмонов Жаҳон иқтисодий форумида тақдим этган мақолада шундай дейилади.

Бироқ мисни қазиб олувчи ва ишлов берувчи глобал компаниялар деярли сўнгги куч билан ишлаяпти. Бозордаги юқори талаб ва аксинча, таклифнинг камлиги нархларнинг кескин ошиб кетишига сабаб бўлди. 2021 йилнинг май ва октябрь ойларида мис нархлари рекорд даражада ошиб, тоннаси қарийб 11 000 долларга етиб тўхтади.

Халқаро энергетика агентлиги ҳисоб-китобларига қараганда, 2040 йилга бориб фойдали қазилмалар орасида графит, мис ва никелга талаб энг юқори бўлади. «Бу йил экологик тоза энергетика технологияларида фойдаланиш учун мисга талаб 2020 йилдагига нисбатан 2,7 баравар юқори бўлади», — деди Усмонов.

Миснинг энг йирик истеъмолчиси — Хитой иқтисодиёти тинмай ўсиб боряпти ва ҳадемай АҚШдан ўзиб кетади. Хитойнинг мисга эҳтиёжи ошиб бораверади.

«Bank of America» чиқиндилар чиқаришни «тоза нул»га етказиш учун зарур технологиялар соҳасида мисга талабнинг анъанавий йиллик ўсишини 3,6 фоизга баҳолади. Бу технологиялар — электромобиллар учун энергетика, мис ва аккумуляторлар. Мис бошқа металларга нисбатан яхши электр ўтказувчанлик хусусиятига эга. Шунинг учун ҳам «яшил энергетика» асри мисни «янги олтин»га айлантиради, деди Алишер Усмонов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг