Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда даҳшатли қотилликка қўл урган 27 яшар йигитга ҳукм ўқилди (видео)

Андижонда даҳшатли қотилликка қўл урган 27 яшар йигитга ҳукм ўқилди (видео)

Кадр: «Ёшлар» телеканали

Абдуқаюмов Азизбек Дилмуродович 1991 йили Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида туғилган.

У оиласи бўлатуриб тумандоши Ферузага кўнгил қўйди. Биринчи оиласидан ҳали қонунан ажрашиб улгурмаган Феруза ҳам Азизбекнинг таклифига рози бўлиб, у билан шаръий никоҳ асосида яшай бошлади. Бир йил ўтиб улар ўғил фарзанд кўрдилар. Аммо бу уларнинг омонат оиласи узоққа бормади.

Ўтган йилнинг 30 декабрида Феруза Азизбекдан жавобини сўрайди. Гап орасида туғилган фарзанд уники эмаслигини айтиб, куракда турмайдиган ҳақоратли сўзларни ёғдиради. Бу эса ҳали ўттизга кирмаган йигитнинг қўлини қонга белади.

Азизбек аввалига Феруза, сўнгра воқеага гувоҳ бўлган унинг синглиси Наргизага оғир тан жароҳати етказади. Шундан сўнг ўгай қизи Гулчирой ҳамда бешикда ётган, ҳали бир ёшга тўлмаган Муҳаммадалини ўлдириб, уларнинг барчасини ёқиб юборади.

Азизбек шундан сўнг марҳумларга тегишли бўлган 9 миллиондан зиёд мулкни ҳам ўзлаштиради.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида қотилнинг қилмишлари фош бўлди.

Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти судида унга ҳукм ўқилди. Азизбек Абдуқаюмов Жиноят кодексининг 97-моддасининг тегишли бандларига мувофиқ, умрбод озодликдан маҳрум этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг