Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШда 11 ёшли хакер 10 дақиқада сайтни бузиб сайлов натижасини ўзгартирди

АҚШда 11 ёшли хакер 10 дақиқада сайтни бузиб сайлов натижасини ўзгартирди

Фото: «TJournal»

Ҳар йили ўтказиладиган «DEFCON» хакерлар конференцияси иштирокчиси Флорида штати сайтининг нусхасини бузиб кириб, сайлов натижасини ўзгартириб қўйди, деб хабар бермоқда «TJournal».

Минглаб катта ёшли хакерлар қатнашадиган тадбирда уларнинг 50 нафар 8 ёшдан 16 ёшгача бўлган болаларидан иборат гуруҳ ҳам қатнашди. Уларнинг олдига турли штатлардаги президентлик сайловлари натижаларини кўрсатувчи 13 та сайт нусхасини бузиш вазифаси қўйилди.

Эмметт Брюэр исмли болакай Флорида давлат котиби сайтининг нусхасини 10 дақиқада бузди.

«Аслида бу қўрқинчли. Одамлар шунга ўхшаш сайтларни осонликча бузишлари ва анчагина зарар етказишлари мумкин»,- дейди 11 ёшли хакер.

Айтилишича, бу ҳақиқий сайтнинг жуда аниқ нусхаси бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг