Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШдаги ҳукумат биносига Путиннинг портретини илиб кетишди (фото)

АҚШдаги ҳукумат биносига Путиннинг портретини илиб кетишди (фото)

Фото: «Haber7.com»

«АҚШнинг Колорадо штатида ҳукумати биносига номаълум киши мамлакатнинг собиқ президентлари портретлари ёнига Россия президенти Владимир Путиннинг портретини илиб кетди», — дея хабар беради «Haber7.com» сайти.

CNN маълумотларига кўра АҚШнинг собиқ президентлари Жорж Буш ва Барак Обаманинг портрети ёнидаги Доналд Трамп портрети учун ажратилган жойга бир киши Путиннинг суратини илиб кетган.

Буни сенатор Стив Фенберг сайрга чиққанида кўриб қолган.

Фото: «Haber7.com»

Девордаги Трамп портрети жойининг бўш қолганига «Колорадо: фуқаро маданияти»га 10.000 доллар маблағ ўтказиб берилмагани сабаб қилиб кўрсатилган.

Путиннинг портрети олиб ташланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг