Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Арманистон президенти расман истеъфога чиқди

Арманистон президенти расман истеъфога чиқди

Фото: bigasia.ru

Арманистон президенти Армен Саркисян расман истеъфога чиқди

Мамлакат қонунчилигига кўра, президентнинг ваколатлари истеъфога чиқиш тўғрисида ариза берилган кундан бошлаб етти кун ўтгач тугатилади. Ушбу муддат ичида давлат раҳбари қарорни ўзгартириш ҳуқуқига эга.

Саркисян 23 январ куни истеъфога чиқишини маълум қилган эди. У ички ва ташқи сиёсатга таъсир ўтказиш воситаларига эга эмаслигини бунга сабаб сифатида кўрсатганди.

Шунингдек, Саркисян давлат раҳбари лавозимини тарк этиш қарори ҳиссиётлар билан боғлиқ бўлмаганини таъкидлаб ўтди. Унинг айтишича, Арманистон шундай вазиятда яшамоқдаки, ушбу давлат президенти уруш ёки тинчлик масалаларига таъсир ўтказа олмайдиган ҳолатга келиб қолган. Президент мамлакатга ёрдам бериш имкониятига эга эмас, чунки унда бунга ваколат берувчи «конституциявий ҳужжат» йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг