Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АТ «Алоқабанк» раҳбарияти тадбиркорлар ва аҳоли билан учрашади (жадвал)

АТ «Алоқабанк» раҳбарияти тадбиркорлар ва аҳоли билан учрашади (жадвал)

Фото: АТ «Алоқабанк»

АТ «Алоқабанк» раҳбарияти кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва фаолиятини янада ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида ҳудудларда банк мижозлари билан учрашувлар ўтказишни режалаштирган. Учрашувларда сиз таклифларингиз, ўзингизни қизиқтирган саволлар ва бошқа масалалар юзасидан банк раҳбарларига шахсан мурожаат қилишингиз мумкин.

Учрашувлар жадвали:

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти:

АТ «Алоқабанк» бошқарув раиси К.Ирисбекова раҳбарлигида 2019 йилнинг 13 август куни соат 10:00 да банк бош биносида бошланади.

Манзил: Тошкент ш., Амир Темур шоҳкўчаси, 4-уй, мажлислар зали.


Андижон вилояти

АТ «Алоқабанк» бошқарув раиси биринчи ўринбосари Ж.Эгамбердиев раҳбарлигида 2019 йил 14 август куни соат 11:00 да «Ўзбектелеком» АК Андижон филиали, 26-АТС биносида бошланади.

Манзил: Андижон шаҳри, Лермонтов кўчаси, 12-уй.


Фарғона вилояти

АТ «Алоқабанк» бошқарув раиси биринчи ўринбосари Ж.Эгамбердиев раҳбарлигида 2019 йил 15 август куни соат 10:00 да бошланади.

Манзил: Фарғона шаҳри, Аҳмад Фарғоний кўчаси, 5-уй, 2-қават, катта мажлислар зали.


Хоразм вилояти

АТ «Алоқабанк» бошқарув раиси ўринбосари Ш.Искандаров раҳбарлигида 2019 йил 15 август куни соат 10:00 да АТ «Алоқабанк» Хоразм филиали биноси, мажлислар залида бошланади.

Манзил: Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий шоҳкўчаси, 106-уй.


Наманган вилояти

АТ «Алоқабанк» бошқарув раиси биринчи ўринбосари Ж.Эгамбердиев раҳбарлигида 2019 йил 16 август куни соат 11:00 да Наманган шаҳар 11-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби концерт залида бошланади.

Манзил: Наманган шаҳри, Бобораҳим Машраб кўчаси, 5-уй.


Самарқанд вилояти

АТ «Алоқабанк» бошқарув раиси ўринбосари Х.Раҳматов раҳбарлигида 2019 йил 16 август куни соат 11:00 да АТ «Алоқабанк» Самарқанд филиали биносида бошланади.

Манзил: Самарқанд шаҳри, Бўстонсарой кўчаси, 36-уй.


Жиззах вилояти

АТ «Алоқабанк» бошқарув раиси ўринбосари Х.Раҳматов раҳбарлигида 2019 йил 17 август куни соат 11:00 да АТ «Алоқабанк» Жиззах филиали биносида бошланади.

Манзил: Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов шоҳкўчаси, 6-уй.


Сурхондарё вилояти

АТ «Алоқабанк» бошқарув раиси ўринбосари Н.Насретдинова раҳбарлигида 2019 йил 19 август куни соат 11:00 да АТ «Алоқабанк» Сурхондарё филиали биносида бошланади.

Манзил: Термиз шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 9А-уй.


Навоий вилояти

АТ «Алоқабанк» бошқарув раиси ўринбосари Н.Насретдинова раҳбарлигида 2019 йил 21 август куни соат 11:00 да Навоий вилояти, Кармана тумани ҳокимлиги мажлислар залида бошланади.

Манзил: Навоий вилояти, Кармана тумани, Янгиариқ ҚФЙ.


Қашқадарё вилояти

АТ «Алоқабанк» бошқарув раиси ўринбосари Х.Раҳматов раҳбарлигида 2019 йил 23 август куни соат 11:00 да Қашқадарё вилояти, Косон тумани ҳокимлиги мажлислар залида бошланади.

Манзил: Қашқадарё вилояти, Косон тумани ҳокимлиги биноси.


Бухоро вилояти

АТ «Алоқабанк» бошқарув раиси ўринбосари Х.Раҳматов раҳбарлигида 2019 йил 24 август куни соат 11:00 да «Ўзбектелеком» АК Бухоро филиали биносида бошланади.

Манзил: Бухоро шаҳри, Иброҳим Мўминов кўчаси, 3-уй.


Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг