Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2018 анонси: аутсайдерлар фаворитларга қарши. Сенсациялар бўладими?

ЖЧ-2018 анонси: аутсайдерлар фаворитларга қарши. Сенсациялар бўладими?

Фото: «myKhel»

Россия майдонларида бўлиб ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг 1-тур учрашувлари давом этади. Бугун, 18 июнь куни Е гуруҳидаги иккинчи ўйин ва G гуруҳида иккита учрашув ўтказилади.

Осиёнинг яна бир вакили, Ўзбекистон терма жамоаси билан ўрин талашган Жанубий Корея Европанинг номдор жамоаси Швецияга қарши майдонга тушади. Аслида ҳар икки терманинг ҳам имкониятини бир хил баҳолаш мумкин.

Швеция – Жанубий Корея. Соат 17:00

Шунингдек, бугун G гуруҳида ўйинларга старт берилади. Гуруҳнинг фаворитлари ҳисобланаётган Англия ва Бельгия икки аутсайдер ҳисобланаётган Панама ва Тунисга қарши ўйнайдилар. Аслида ҳозирги футболда фаворит ва аутсайдер тушунчалари аста-секин йўқолиб бораётганини Германия ва Бразилия ўйинлари исботлаб берди.

Бельгия – Панама. Соат 20:00.

Тунис – Англия. Соат 23:00.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг