Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Оренбургда ичида 43 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус бузилиб қолди

Оренбургда ичида 43 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус бузилиб қолди

Фото: «ПроОрен»

Россиянинг Оренбург шаҳри Октябрь тумани навбатчи қисмига «Уфа-Оренбург» трассасида ҳаракат йўлакларидан бирини тўсиб қўйган автобус ҳақида хабар келиб тушган. Бу ҳақда «ПроОрен» нашри хабар бермоқда.

Ҳодиса жойига етиб келган инспекторларнинг аниқлашича, «Неоплан» автобуси носозлик туфайли тўхташга мажбур бўлган. Автобус 43 нафар Ўзбекистон фуқароси билан Уфадан келаётган бўлган. ЙПХ ходимлари ҳодиса ҳақида маҳаллий ҳокимият ва ФВВга хабар беришган. Воқеа жойига автомобил тузатувчи юборилган ва номозлик бартараф этилган.

«Йўловчиларга исиниш учун Октябрга бориш таклиф этилган, аммо улар таклифни рад этган. Автобусда иситиш тизими ёқилган бўлган ва уларнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаган. Ҳуқуқ тартибот ходимлари хорижий фуқароларнинг ҳужжатларини текширишган ва ҳеч қандай миграцион қонунчиликнинг бузилиши аниқланмаган»,- дейилади хабарда.

Транспорт воситаси тузатилгач, йўловчилар ўз йўлларида давом этишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг