Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Алдов билан аёлнинг узугини ўғирлаган фирибгар қидирувга берилди

Алдов билан аёлнинг  узугини ўғирлаган фирибгар қидирувга берилди

Фото:«E!News»

2018 йил 27 январь куни номаълум шахс Мирзо Улуғбек туманида Олмазор туманида яшовчи М.Н.исмли аёлни алдаш йўли билан ишончига кириб, қўлидан узугини ечиб олиб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди. 

«Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Фарғона вилояти Тошлоқ тумани «Қўрғонча» МФЙда яшовчи 41 ёшли Тўлқин Абдуқодиров содир этганлиги аниқланиб, қидирув эълон қилинган. Тергов давом этмоқда» дейилади ИИВ хабарида.

Аввароқ, ИИВ уйидан машинада чиқиб, қайтиб кетмаган фуқаро ҳақида хабар берганди. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг