Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

БАА дирҳамидан Исроил шекелигача: самарқандлик валютафуруш ушланди

БАА дирҳамидан Исроил шекелигача: самарқандлик валютафуруш ушланди

Фото: Прокуратура департаменти.

Самарқанд шаҳрида валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган С.Н. фуқарога 4 938 АҚШ долларини 60 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан 2 359 АҚШ доллари, 139 455 россия рубли, 2 650 тожикистон сомони, 2 110 исроил шекели, 2 000 қозоқ тенгеси, 5 БАА дирҳами ва 79,2 млн сўм пул ҳамда пул санаш аппарати ашёвий далил сифатида олинган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг