Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Барҳам Солиҳ Ироқнинг янги президенти этиб сайланди

Барҳам Солиҳ Ироқнинг янги президенти этиб сайланди

Фото: «AA.com»

Ироқ парламенти кеча, 2 октябрь куни 329 нафар депутатдан 301 нафари иштирокида мамлакатнинг янги президентини сайлади, дея хабар беради «Haber7.com» нашри.

Овоз бериш жараёни якунига кўра, Ироқнинг собиқ президенти Жалол Талабонийнинг партияси Курдистон ватанпарварлар иттифоқидан бўлган номзод Барҳам Солиҳ Ироқнинг тўртинчи президенти этиб сайланди.

Овоз бериш жараёнида Барҳам Солиҳ 156 та овоз олган. Унинг рақиби Фуат Ҳусайн эса 89 та овозга эга бўлган.

 

Ироқда парламент депутатлари сайланганига 5 ой бўлишига қарамасдан, ҳануз янги ҳукумат қурилмаган эди. Бунга икки курд партияси ўртасидаги низо сабаб қилиб кўрсатилаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг