Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Батарейка утилизацияси хомашё сарфини камайтиради

Батарейка утилизацияси хомашё сарфини камайтиради

Қувват берувчи батареялар ва аккумляторлар таркибида қайта ишлашга яроқли қисмлар кам миқдорни ташкил этади. Лекин йиғиб олинган яроқсиз батарейкаларни қайта ишлаш орқали янги батарейкалар, пластик, қора қалам, металл, қоғоз, ўғит, автомобил шиналари учун қопаламалар олиш мумкин.

Ўзбекистонда-чи?

«Чиқиндилар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 22-моддасида «Ўзбекистон Республикасида утилизация қилиш учун тегишли технологиялар мавжуд бўлган чиқиндиларнинг кўмиб ташланишига йўл қўйилмайди», дейилган. Батарейкалар ҳам утилизация қилинадиган чиқиндилар сирасига киради, аммо Ўзбекистонда батарейкаларни қайта ишлаш бўйича технологияларга эга бўлган бирорта корхона мавжуд эмас.

Қаттиқ маиший чиқиндилар билан ишлаш бўйича 2019–2028 йилга мўлжалланган стратегияда 2022–2025 йилгача бўлган оралиқда республика шаҳарларининг кўп квартирали турар-жой секторида чиқиндининг қуйидаги турлари учун алоҳида контейнерлар ўрнатилиши режалаштирилган.

— қайта ишланадиган чиқиндилар (полимер, қоғоз, металл);
— органик чиқиндилар (озиқ-овқат ва бошқа биологик материаллар);
— қайта ишланмайдиган чиқиндилар (композитли материаллар, тозаланмаган материаллар);
— хавфли маиший чиқиндилар (аккумулятор, батарейка, тиббиёт чиқиндилари);
— шиша идиш буюмлари.

Аммо чиқиндилар қайта ишланмайдиган бўлса, уларни саралашдан наф йўқ. Сараланган чиқиндиларни қайта ишлаш бутун дунёда қўлланилаётган тенденция, бу орқали хомашё сарфини камайтириш ҳамда экологияга етадиган зарарни минималлаштириш мумкин. Атроф-муҳитга етказадиган зиёнини инобатга олган ҳолда батарейкаларнинг қайта ишланиши масаласини ҳам қисқа муддатларда ҳал қилиш талаб этилади. Бу – утилизация соҳасига хусусий секторни жалб қилиш, чиқиндиларни қайта ишловчи технологиялар учун имтиёзлар жорий этиш орқали ҳал қилинади.

Утилизация бўйича ҳали лозим тизим ишга туширилмаган бўлса-да, батарейкаларни умумий чиқиндига қўшмаслик тавсия этилади. Уларни алоҳида жамлаб, чиқиндини йиғиш пунктларига топширган маъқул.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг