Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бектемирда депутат ташаббуси билан йўллар ҳолати яхшиланмоқда

Бектемирда депутат ташаббуси билан  йўллар ҳолати яхшиланмоқда

Фото:«Адолат СДП»

Бектемир туманидаги «Бектемир»  МФЙда Ўзбекистон «Адолат»  СДП туман депутатлик гуруҳи ва ҳамкор ташкилотлар саъй-ҳаракати билан ички йўлларга шағал ётқизилиб, асфальтлаштирилмоқда, дея ёзмоқда «ЎзА» .

Фото:«Адолат СДП»

– Мазкур кўчалардаги ички йўлларни капитал таъмирлаш учун Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тизимидаги «Тошкент кўприклардан фойдаланиш»  унитар корхонаси бош пудратчи этиб белгиланди, – дейди «Тошкент кўприклардан»  унитар корхонаси бригадири Абдуғаффор Абдуллаев. – Ҳозирда бу ерда махсус техника ёрдамида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунга қадар «Ихлос»  кўчаси тўлиқ асфальт қилиниб, «Олмос»  кўчасида асфальтбетон қолдиқларини кесиш ҳамда йўл асосини қуриш ишлари бажарилиб, асфальт ётқизилди. Шу билан бирга атрофни ободонлаштириш ҳам режалаштирилган.

Фото:«Адолат СДП»

– Аҳолининг ҳар бир мурожаат ва таклифини эътиборга олиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида амалий ёрдам кўрсатиш биз, депутатларнинг асосий вазифамиздир, – дейди халқ депутатлари Бектемир тумани Кенгаши депутати, Ўзбекистон «Адолат»  СДП тумани кенгаши раиси Суюн Ашуров.

С.Ашуров нафақат аҳоли мурожаатлари, балки Тошкент шаҳридаги йўл-патруль хизмати инспекторлари фаолиятидаги мавжуд муаммоларни ҳам ўрганишга киришди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг