Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Беларусда коронавирусга чалинганлар сони 10 минг нафардан ошди

Беларусда коронавирусга чалинганлар сони 10 минг нафардан ошди

Фото: ОНТ

«Worldometers» маълумотига кўра, Беларусда коронавирусга чалинганлар сони 26 апрелда 10 463 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берган.

Илк касаллик аниқланган 28 февралдан бери 1695 киши соғайиб кетган, 72 киши вафот этган.

Мамлакат ҳудудида инфекция аниқланганидан буён 147,5 мингта тест олинган ва шулардан 7,1 фоизида коронавирус топилган. Кечанинг ўзида мамлакатда коронавирусни юқтириш бўйича 873 та янги ҳолат аниқланди.

Коронавирус қоидаларни ҳам ўзгартиряпти: унга қарши «энг яхши ҳужум — ҳимоя» — буни Беларуснинг аччиқ тажрибаси тасдиқлайди. Бутун дунё карантинга кирган пайтда ҳам беларуслар футбол ўйнаб юришганди...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг