Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бельгия маликаси Лондонда ҳибсга олинди

Бельгия маликаси Лондонда ҳибсга олинди

Фото: «Dhnet.be»

Бельгиянинг 62 яшар маликаси Мария Эсмеральда Англия куч ишлатар тизимлари томонидан ҳибсга олинди. Малика Лондондаги Трафальгар майдонида экофаоллар ўтказган ўтроқ иш ташлашда қатнашган экан...

Юқори мартабали шахслар «нозик» ишларга аралашиб қолса, одатда, изларни йўқотишга уринишади. Малика эса бўлиб ўтган воқеа хусусида «Twitter»да ўзи ёзув қолдирди.

Қироллик оиласи вакиласи иқлим ўзгаришларига нисбатан ҳаракатсизликка нисбатан норозилигини бутун дунё бўйлаб намойиш этаётган «Extinction Rebellion» экоҳаркатини қўллаб-қувватлаш учун Лондонга келганди.

«Бугун кўплаб намойишчилар қатори мени ҳам ушлаб кетишди ва ҳибсда сақлаб туришди. Иқлим билан боғлиқ фавқулодда ҳолат барчамиздан ҳукуматлар фурсатни бой бермай ишга киришиши учун уларга босим ўтказишни талаб этмоқда», — деди Бельгия маликаси твиттерда.

«The Telegraph» ёзишича, Эсмеральдани полиция фургонига олиб кетишган, бу ерда у ўзига каби қўлга олинганлар билан бирга 5 соат ушлаб турилган. Кейин ҳеч қандай айблов эълон қилмай, қўйиб юборишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг