Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бир қизга тўрт нафар эркак ташлангани айтилган видеога расмий изоҳ берилди

Бир қизга тўрт нафар эркак ташлангани айтилган видеога расмий изоҳ берилди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Ижтимоий тармоқларда «Хоразмнинг Боғот туманида тўрт нафар эркак бир қизга ташланди» номли сарлавҳа остида видеолавҳа тарқалди. Ушбу видеолавҳа Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганилган.

Қайд этилишича, видеолавҳада акс этган жараён 29 август куни Боғот тумани ИИБ маъмурий биносида олдида қайд этилган ҳолат бўлиб, бунда иштирокчилар бир-бирларини ўзаро ҳақоратлаган, лекин бир-бирига нисбатан жисмоний куч ишлатмаган.

Видеолавҳада жабрланувчи сифатида таништирилган, Боғот туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган Г.С. исмли аёл шу туманда яшовчи, А.О ва А.Н. ва Д.М. исмли эркакларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб, Боғот тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилган, ўз навбатида ушбу эркаклар ҳам аризачи Г.С.нинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, Боғот тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

Хабарда алоҳида қайд этилишича, Г.С.ни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида ҳимоя ордери расмийлаштирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг