Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Биржа савдоларида уннинг нархи ошиб кетяпти. Бу нима билан боғлиқ?

Биржа савдоларида уннинг нархи ошиб кетяпти. Бу нима билан боғлиқ?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда «Товар хом-ашё биржаси» АЖ ахборот хизмати раҳбари Ҳикматилла Тиллабоев иштирокида брифинг ўтказилди. Унда савол ва мурожаатларга жавоб қайтарилди.

– Карантин даврида биржа савдоларида сотилаётган уннинг нархи ошиб кетяпти. Бу нима билан боғлиқ?

– Жорий йилнинг 16 мартидан биржанинг ун бозорида талаб ўсиши кузатилмоқда.

Хусусан, март ойининг бошларида ун бўйича биржа савдоларида ўртача 1 800 та харидор иштирок этган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони ўртача 4 500 тага етди.

Айни пайтда биржа савдоларига ҳар куни ўртача 6 900 тонна 1-навли ун қўйилмоқда ва уларнинг ҳаммаси сотилмоқда.

Буларнинг натижасида кўриб чиқилаётган даврда уннинг ўртача ҳафталик котировкаси, яъни нархи бир килограмми учун 2 494 сўмдан 2 471 сўмгача пасайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг