БМТ Хавфсизлик кенгаши Яқин Шарқ бўйича резолюция қабул қилди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Яқин Шарқ бўйича резолюция қабул қилди. Эътиборли жиҳати, унда Эроннинг ҳаракатлари қораланган, бироқ АҚШ ва Исроил тилга олинмаган.
ТАСС агентлиги хабарига кўра, ҳужжатда Эроннинг БАА, Баҳрайн, Ўмон, Қатар, Саудия Арабистони ва Иордания ҳудудларига қилган «даҳшатли ҳужумлари энг кескин шаклда қораланган».
Хавфсизлик кенгашига аъзо 15 мамлакатдан 13 таси резолюцияни ёқлаб овоз берди, Россия ва Хитой овоз беришда бетараф қолди.
Яқин Шарқдаги уруш юзасидан Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг муносабати ҳам диққатга сазовор. У Эроннинг Яқин Шарқ мамлакатларига ҳужумларини қоралаб, БАА президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг позициясини қўллаб-қувватлади. У АҚШ ва Исроил Эронга «хоинларча ҳужум» қилганини, бироқ «учинчи давлатларнинг фуқаролик инфратузилмасига берилган зарбалар ва тинч аҳоли ўлимини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмаслигини» таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда БМТ Хавфсизлик кенгашига муваққат раислик АҚШга ўтган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter