Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Божхона институтига кириш тартибига ўзгартиш киритилди

Божхона институтига кириш тартибига ўзгартиш киритилди

Фото: «Xabar.uz»

Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

Қайд этилишича, Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди олтинчи хатбошисига ўзгартириш Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Киритилган ўзгартиришга кўра, Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга қабул қилишда номзодларнинг бўйи 165 см.дан (қиз болалар учун 160 см.) паст бўлмаслиги белгиланди.

Эслатиб ўтиш керак, илгари амал қилган тартибга кўра, номзодларнинг бўйи 170 см. (қиз болалар учун 165 см.)дан кам бўлмаслиги лозим эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг