Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Болакай бир ўзи машинада 120 километр «сайр» қилди (видео)

Болакай бир ўзи машинада 120 километр «сайр» қилди (видео)

Фото: «wwlp.com»

«Американинг Миссисипи штатидаги Нью-Огаста шаҳрида 12 яшар бола онасининг автомобилида бир ўзи 120 километр йўл босган», — деб ёзмоқда «Lenta.ru» нашри «WWLP» хабарига асосланиб.

Мобил (Алабама штати) округида ота-онаси билан аразлашиб қолгач ўсмир машина калитини берухсат олиб, автоуловни миниб кетади. Штат чегарасини ортда қолдириб, қўшни штатга ўтади ва Нью-Огаста шаҳридаги ёнилғи қуйиш шохобчасида бўшаб қолган бензобакни тўлдириш учун тўхтайди.

Полиция ходимлари болакайнинг уйидан бунчалик узоққа кетиб қолгани ва шу билан бирга машинага зиён етказмаганига ҳайрон бўлишди. «У 12 ёшида Мобилдан бу ергача келолганидан ҳайратга тушдим. Бу, менимча, машинада бир ярим соатлик йўл», — дейди Перри округи шерифи Митч Ноубелз.

Полициячилар болакайнинг ота-онаси фарзандини бу қилиғи учун жазолашидан умидвор.

2017 йилда Австралияда полиция бутун бошли қитъани автоуловда ёлғиз кезиб чиқишга қарор қилган 12 ёшли болакайни ҳибсга олган эди. У қўлга тушгунга қадар деярли 1,3 минг километр масофани босиб ўтган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг