Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

700 киши қўзиқориндан заҳарланди, 9 киши ҳалок бўлди

700 киши қўзиқориндан заҳарланди, 9 киши ҳалок бўлди

Фото: «Sputnik»

Эрон ғарбида 700 киши қўзиқориндан заҳарланди, 9 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Эроннинг авария хизмати вакили Мужтабу Холидийнинг «ISNA» агентлигига берган маълумотларига асосланиб «РИА Новости» хабар бермоқда.

Холидийнинг сўзларига кўра Керманшоҳ, Курдистон, Луристон, Зинжон, Ғарбий Озарбайжон ва Қазвин вилоятларида 721 киши қўзиқориндан заҳарланган. Улардан 50 нафарга яқинининг аҳволи оғир экани айтилмоқда. Бир нечасининг жигарини трансплантация қилиш зарур.

Ясужа тиббиёт университетининг маълум қилишича, заҳарли қўзиқориннинг ташқи кўриниши ва таъми киши ҳавасини келтиради. Қўзиқориннинг заҳарли эканини фақат лаборатория текширувидан сўнггина билиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг