Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бразилияда 3,4 миллион киши сайлаш ҳуқуқидан маҳрум

Бразилияда 3,4 миллион киши сайлаш ҳуқуқидан маҳрум

Фото: «Habar7.com»

Жанубий Америка давлати Бразилияда бармоқ изларини қайд қилдирмаган 3,4 миллион киши шу йил 7 октябрь куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида овоз бера олмайди. Бу ҳақда «Haber7.com» нашри хабар бермоқда.

Бразилия Олий суди раиси Луис Роберто Барросо кеча шундай қарор қабул қилинганини маълум қилган.

Бразилияда ўтказилган анкета сўровларига кўра, президентлик сайловларида ўнг қанот вакили Жаир Болсонаро 27 фоиз, чап қанот вакили Фернанда Ҳаддад 21 фоиз овоз олиши мумкин.

Агар шу йил 7 октябрдаги сайловларда ҳеч ким ғалаба қозона олмаса, такрорий сайлов 28 октябрь куни ўтказилади.

Бразилияда сайловлар элекрон тарзда ўтказилади. Шу боис бармоқ изларини қайд қилдирмаган сайловчилар овоз бера олишмайди.

Аҳоли сони 200 миллиондан зиёд бўлган Бразилияда 1996 йилдан буён электрон овоз бериш тизимига ўтилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг