Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Бу савол Судьялар олий кенгашига тааллуқли?!»

«Бу савол Судьялар олий кенгашига тааллуқли?!»

Фото: Xabar.uz

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида (АОКА) Ўзбекистон Республикаси Олий суди мутасаддиларининг ОАВ (оммавий ахборот воситалари) ходимлари билан учрашув бўлиб ўтгани хабарини бергандик.

Тадбирда савол берилдики (ўхшатиш учун узр сўраган ҳолда), маъмурий судларни «Астробод»га ўхшатадиганлар ҳам йўқ эмас (изоҳ: «Астробод» Ҳусайн Бойқаро томонидан ҳазрат Навоий сургун қилинган шаҳар). Нега десангиз, бошқа судларда уюм-уюм қовун тушириб, тизимдан кетиши шарт бўлган айрим судьялар шу судга «сургун» қилинаётгандай. Масалан, вафот этган одамни (!) суд қилиб, унга жазо тайинланган жиноят ишлари бўйича Боғот тумани суди собиқ раиси Хўйжайли туман маъмурий суди раҳбарлигига, яна бир марҳумани судда «гапиртириб», ажрим чиқарган фуқаролик ишлари бўйича Шовот туман суди раиси эса Хоразм вилоят маъмурий судига ўтказилди. Пойтахт туманларидан бирининг маъмурий суди судьяси эса битта ариза юзасидан иккита суд қарори чиқариб ўтириши-ку, ақлга сиғмайди...

Турган гап - савол ёқимли эмас. Шундай эса-да, мутасадди босиқлик билан жавоб қайтарди, мазмуни: фаолиятимиз хато-камчиликлардан холи эмас, шундан келиб чиқиб, тизим ходимларига тегишли чоралар кўриб борилмоқда, чораларки, ҳатто бир неча нафар судьялар ваколатини муддатидан аввал тугатиш ҳақида тақдимномалар киритилди. Алоҳида таъкидлаш керак, судьяларни лавозимга тайинлаш ёки озод этиш Олий суд ваколатига кирмайди. Демак, саволингиз Ўзбекистон судьялар олий кенгашига тааллуқли...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг