Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун ҳудудларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин

Бугун ҳудудларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин

Фото: Xabar.uz

Бугун кундузи Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат эрталаб Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-16 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 32-37° бўлади. 

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 34-36° бўлади. 

Тоғли ҳудудларда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-16 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23-28° бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг