Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода 28 нафар ИИБ ходимининг интизомий жазоси муддатидан олдин олиб ташланди

Бухорода 28 нафар ИИБ ходимининг интизомий жазоси муддатидан олдин олиб ташланди

Бухорода 25 октябрь – Ички ишлар ходимлари куни муносабати билан 28 нафар ходимларнинг интизомий жазолари муддатидан олдин рағбатлантириш тариқасида олиб ташланди. 1624 нафар ходимларнинг ҳар бири 1 000 000 сўм пул мукофоти билан рағбатлантирилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ тизими ходимлари учун Ёшлар марказида ўтказилган маданий байрамда маълум қилинди.

Тадбирда соҳада фаолияти давомида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлар тақдирланди. Вилоят раҳбарининг фармойишига асосан, юқори натижаларга эришган 9 нафар Ички ишлар органлари ходимларига пул мукофотлари, 19 нафар бўлинма бошлиқлари ва инспекторларга кўкрак нишонлари ҳамда ички ишлар идораларига 60 та компьютер жамланмалари топширилди. Шунингдек, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда содир этилган жиноятларни фош қилишда иштирок этган ички ишлар органлари ходимларининг 70 нафарига бошқарма бошлиғининг Фахрий ёрлиғи берилди.

Бухоро вилояти ИИБга кўра, вилоятда жорий йилнинг 9 ойида содир этилган жиноятчилик 31,33 фоизга, жумладан, оғир турдаги жиноятлар 18 тага, қасддан одам ўлдириш 2 тага, оғир тан жароҳати етказиш 15 тага, ўғирлик жиноятлари 208 тага, безорилик 16 тага камайган. Вояга етмаганлар томонидан жиноятларнинг 47,72 фоизга, аёллар жиноятчилигининг 41,34 фоизга камайишига эришилган.

Ўз хизмат бурчини бажариш чоғида кўрсатган мардлик ва жасорати, фидокорона хизматлари туфайли 371 нафар профилактика инспектори хизмат уйи ва имтиёзли автотранспорт воситаси билан таъминланган. Айни пайтда соҳа ходимлари учун Бухоро шаҳрида битта 30 хонадонли кўп қаватли уй-жой қурилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг