Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода «Креатив парк» ишга тушди

Бухорода  «Креатив парк» ишга тушди

Фото: Xabar.uz

Бухорода илк бор болалар учун «Креатив парк» ишга тушди, дея маълум қилди «Xabar.uz» мухбири.

 Бухоро шаҳридаги «Ширбудин» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган «Сувчилар боғи» ҳудудида IT, реклама, кино, архитектура, дизайн, маркетинг, ҳунармандчилик, рассомчилик каби йўналишларда ёшларнинг иқтидорини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Креатив парк» ишга туширилди.

«Мазкур «Креатив парк»да анимация дарслар, семинар тренинг ва амалий машғулотлар, ижодий учрашувлар ўтказиш имкони мавжуд. Шунингдек паркдан кўргазмалар учун майдонлар, воркаут, болалар майдончаси, айвонли ўриндиқ (беседка) ҳамда сунъий қопламали футбол майдончасини ўз ичига олган. Бу масканда ижодкор ёшлар, ҳунарманд ва ёш рассомларнинг креатив қобилиятларини рўёбга чиқаришлари учун барча шароитлар яратилган»,-деди Бухоро шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.

Билдирилишича, «Креатив парк» пудратчи «Bukhara building» МЧЖ уста-муҳандислари томонидан 2,3 миллиард сўм маблағ эвазига бунёд этилган.

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг