Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Челси» Англия кубоги финалида! «Манчестер Юнайтед» доғда қолдирилди

«Челси» Англия кубоги финалида! «Манчестер Юнайтед» доғда қолдирилди

Фото: «The Mirror»

Англия кубоги ярим финалида «Уэмбли» стадионида (19 июль) «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» тўқнашди. 3:1 ҳисобидаги ғалаба лондонликларни финалга олиб чиқди.

Ҳисоб биринчи таймга қўшиб берилган вақтда очилди — Сесар Аспиликуэтадан тўпни қабул қилган Оливье Жиру нишонни аниқ олди.

Иккинчи тайм бошида Мэйсон Маунт урган гол орадаги фарқни янада катталаштирди. 74-дақиқада «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Гарри Магуайр ўз дарвозасига гол уриб қўйди. Ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолганида Бруну Фернандеш 11-метрликдан гол уриб ўртадаги фарқни қисқартирди.

1 август куни Лондон дербисига гувоҳ бўламиз: Англия кубоги финалида «Челси» ва «Арсенал» ўйнайди.

Манчестер Юнайтед — Челси: 1:3.

Голлар: Жиру (45+11), Маунт (46), Магуайр (74 — автогол), Фернандеш (85).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг